Туркийлар Туркия ва Ироқ ўртасидаги қардошлик муносабатларининг муҳим элементидир.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ҳақда Ироқ Бош вазири лавозимига номзод Муҳаммад Али аз-Зейди билан телефон орқали суҳбатда маълум қилган. Суҳбат тафсилотлари Туркия Президент маъмурияти Алоқа бошқармасининг ижтимоий тармоқ саҳифаси жойлаштирилган.
Хабарга кўра, Туркия раҳбари Ироқда мувозанатли ва барқарор ҳукумат тузилишига умид билдирди.
Эрдўған Али аз-Зейдига мамлакати Ироқ билан стратегик ва институционал ҳамкорликка катта аҳамият беришини ва янги даврда ушбу ҳамкорликни янада ривожлантиришни мақсад қилганини етказди.
Туркия раҳбари шунингдек, Анқаранинг Бағдод билан кўплаб соҳаларда, хусусан, терроризмга қарши кураш, мудофаа саноати, энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.