Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон террорчилар ва бўлгинчиларнинг қуролларини топширишдан ёки ўлишдан бошқа чораси йўқлигини айтди.
Бу ҳақда Эрдўғон Туркия шимолидаги Самсун шаҳрида чиқиши чоғида маълум қилди.
"Империалистларнинг малайлари сифатида бизнинг минтақамизда террорчиларнинг режалар тузаётганига энди тоқатимиз йўқ, бу бўлгинчи қотиллар зудлик билан қуролларини ерга кўмиб ташлайдилар ёки улар билан бирга кўмилади”, деди Эрдоған.
У қурол-яроғ, зўравонлик ва террор даври тугаганига, "бўлгинчи террор ташкилоти (Курдистон Ишчи партияси) ўз хизмат муддатини тугатганига" эътибор қаратди.
Туркия раҳбари бу ҳақиқатни ҳамма аллақачон қабул қилиши кераклигини таъкидлади.
"Минтақамизда энди террорга ўрин йўқлигини таъкидлайман биродарлик ва ўзаро ҳурмат асосида бўлгинчилар низо сепган ҳудудларни тиклаймиз”, — деди Эрдўған.