Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрдўғон Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрдўғон Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди.

Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг Алоқа бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Эрдоған Вашингтондаги Оқ уй мухбирлари ассоциацияси кечки овқатида қуролли ҳужумга уринишдан сўнг Трамп билан бирдамлик билдирди.

"Президент Эрдоған бу воқеани демократия ва матбуот эркинлигига қарши жирканч ҳаракат деб билишини ва яраланган хавфсизлик ходимининг тезроқ соғайиб кетишини тилади", дейилади хабарда.

Шуни таъкидлаш керакки, Трамп иштирок этган Вашингтон Ҳилтон меҳмонхонасида Оқ уй мухбирлари ассоциациясининг қабул маросими пайтида отишма содир бўлган. Америка етакчиси, вице-президент Жей Ди Вэнс ва уларнинг турмуш ўртоқлари дарҳол залдан эвакуация қилинган. Ҳужумда гумонланувчи Махфий хизмат томонидан ҳибсга олинган.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!