Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўғон: "Совуқ келажакда мева йиғиштириб олишда муаммолар туғдиради"

Эрдўғон: "Совуқ келажакда мева йиғиштириб олишда муаммолар туғдиради"

Туркиядаги совуқлар қатор қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказган ҳолда муаммоларни келтириб чиқарди.

Бу ҳақда Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейинги чиқишида маълум қилди.

"Юртимизнинг баъзи ҳудудларида кескин совуқ, қор ёғиши ва дўл ёғиши кузатилди. Баъзи жойларда термометрлар минус 17 даражани кўрсатди. Стратегик аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, ғалла, дуккакли ва ёғли экинларни маҳаллий озиқ-овқат билан таъминлашда ҳеч қандай хавф йўқ. Бироқ ҳароратнинг пастлиги туфайли мева турларида баъзи муаммолар юзага келган. ўрик, узум, олма, шафтоли ва нектарин”, деди президент.

Эрдўғоннинг қўшимча қилишича, совуқдан кўрилган зарар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот бера олмаган.

"Вазият етказилган зарарни аниқлаш ишлари якунлангач, ойдинлашади. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги зарур чораларни кўрмоқда ва баҳолаш ишларини олиб бормоқда", — деди у.

Президент Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги “шундай оғир кунларда фермер ва ишлаб чиқарувчиларни бор ресурс ва имкониятлари билан қўллаб-қувватлаётганини” қўшимча қилди.

Киритилди: 09:41 16.04.2025. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!