Исроил 17 кундан бери Ал-Ақсо масжидида ибодат қилишни асоссиз равишда тақиқлаб келмоқда.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған журналистлар ва ёзувчилар билан ифторда айтди.
"Биз биламизки, аввал Ғазога, кейин Яман ва Ливанга, ниҳоят Эронга қарши ҳужумлар шунчаки хавфсизликни ҳимоя қилишга қаратилган эмас. Бизга юклатилган кун тартибидан халос бўлиш ва бутун ҳақиқатни дунёга акс-садо берадиган тарзда етказиш муҳимдир", деди у.