Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрдўғон Мадуронинг Туркияга кўчиб ўтишга таклиф қилганми?

Эрдўғон Мадуронинг Туркияга кўчиб ўтишга таклиф қилганми?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Николас Мадурога Венесуэла президенти лавозимини тарк этиб, Туркияга кўчиб ўтиш имконияти таклиф қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бу ҳақда Туркия етакчиси маълум қилди.

Мадурога Туркияга келиш имконияти таклиф қилинганми, деган саволга Эрдўғон: “Бизга бундай маълумот келмади, бу содир бўлмади”, деб қисқа жавоб берди.

Аввалроқ Америка ОАВлари АҚШ вакиллари Мадурога истеъфога чиқиш ва Туркияга кўчиб ўтиш имкониятини таклиф қилгани, бироқ у бу таклифни рад этгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 18:45 07.01.2026. Ўқилди: 1071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!