Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрдўғон: Исроил Яқин Шарқни қадамба-қадам фалокатга тортмоқда

Эрдўғон: Исроил Яқин Шарқни қадамба-қадам фалокатга тортмоқда

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил Яқин Шарқни фалокатга тортаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда у журналистлар билан ўтказилган ифторликдаги нутқида айтиб ўтди.

«Исроил қадамба-қадам минтақамизни фалокат гирдобига тортмоқда», — деб таъкидлади Туркия етакчиси.

Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазо, Яман, Ливан ва Эронга қилаётган ҳужумлари хавфсизликни таъминлашга қаратилмаган.

«Бу — ваҳшийлик ва ақлсизликдир», — дея алоҳида қайд этди Эрдўғон.

Шунингдек, у дунё ҳамжамиятига содир бўлаётган воқеаларнинг асл моҳиятини етказишга ва тангланаётган кун тартибига алданиб қолмасликка чақирди.

Киритилди: 23:46 17.03.2026. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!