Дунё раҳбарларининг барчаси, шу жумладан Дональд Трамп ҳам, Туркиянинг ютуқлари ва минтақадаги таъсирини тан олмоқда. Буни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон Денизли шаҳрида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, Туркия "Европа, Америка ва бутун дунёда муҳокама қилинаётган экан".
"Афсуски, мамлакат ичкарисидаги мухолифат буни пайқамаяпти. Билиб қўйинглар, буларнинг барчаси ҳали бошланиши, холос", - дея қўшимча қилди Туркия раҳбари.
Яқинда сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия ва унинг Сурия можаросидаги ролига юқори баҳо бериб, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон билан яхши муносабатда эканлигини алоҳида таъкидлади.
"Туркия асосий куч ҳисобланади ва мен Эрдоғон билан аъло даражадаги муносабатга эгаман, - деди Трамп журналистларга ўзининг Мар-а-Лаго мулкида. - Унинг жиддий ҳарбий кучлари бор, улар урушда толиқмаган. У жуда кучли ва қудратли армия барпо этди".