Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 19 ноябрь куни республикага амалий ташриф билан борадиган украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказади.
Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, томонлар икки томонлама масалалардан ташқари, Россия-Украина урушининг ҳозирги ҳолати ва потенциал ечимларни муҳокама қилишлари кутилмоқда. Хусусан, муҳокамада Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва музокараларни фаоллаштириш, жумладан, Истанбулдаги алоқалар, шунингдек, келишув бўйича эҳтимолий саммит муҳокама қилинади.