Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ етакчиси Жо Байден билан учрашувда Анқара ва Вашингтон муносабатларида янги босқич бошланганини айтди.
Икки давлат етакчиларининг учрашуви НАТО саммити доирасида бўлиб ўтди.
Туркия раҳбари Туркия ва АҚШ ўртасида давлат раҳбарлари даражасида маслаҳатлашувлар ўтказиш вақти келганини таъкидлади.
“Бугун мен НАТО майдонларида бўлиб ўтган ушбу учрашувни бу борадаги биринчи қадам деб биламан. Ўтган учрашувларимиз ўзига хос илиқлик эди. Аммо ҳозир биз янги босқични бошлаяпмиз», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.