Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўған Туркия Украина ва Ғазо бўйича асосий воситачига айланишга тайёрлигини билдирди

Эрдўған Туркия Украина ва Ғазо бўйича асосий воситачига айланишга тайёрлигини билдирди

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Туркия президенти Анқара ҳам Путин, ҳам Зеленский билан бевосита мулоқот қила оладиган ягона давлат бўлиб қолаётганини таъкидлаб, тинчлик музокаралари учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек, нашрнинг хабар беришича, бугун Эрдўғaннинг Трамп билан телефон орқали мулоқоти режалаштирилган.

Мулоқот Американинг F-35 ва F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш масаласига қаратилган. Бу Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан душанба куни бўлиб ўтадиган телефон мулоқотларининг асосий мавзуларидан бири бўлади.

Аввалроқ Трамп Вашингтон Туркияга F-35 қирувчи самолётларини сотиш имкониятини ўрганаётганини айтган ва шу билан бирга Анқара бу самолётлардан Исроилга қарши фойдаланмаслигига ишонч билдирганди.

Киритилди: 21:17 05.01.2026. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!