Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрдўған: "Туркия Ироқда ҳам террорчиларни йўқ қилади"

A A A
Эрдўған: "Туркия Ироқда ҳам террорчиларни йўқ қилади"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг яна бир бора таъкидлашича, Анқара мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид бўлган исталган уринишни қатъий бартараф этади, деб ёзади "Кун" нашри.

Эрдўған Ироқ шимолида, хусусан, Қандил ва Синжар вилоятларида Туркия қуролли кучлари томонидан терроризмга қарши ҳарбий амалиёт ўтказилишини истисно қилмади.

«Қандил ва Синжарга навбат келди. Биз мамлакатни ташвишга солаётган ва унга таҳдид қилаётганларга қарши ҳужум қилиб келдик, ҳамда бу бундан кейин ҳам давом этади», - деди Туркия етакчиси Зонгулдакдаги сайловолди митингида чиқиш қилиб.

Киритилди: 10:13 06.06.2018. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар