Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрдўған Самарқандда Путин билан нимани муҳокама қилмоқчи?

A A A
Эрдўған Самарқандда Путин билан нимани муҳокама қилмоқчи?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина ғалласи экспорти билан боғлиқ вазиятни Россия раҳбари Владимир Путин билан Самарқандда муҳокама қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Туркия раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг озиқ-овқат бўйича келишувдаги дон муҳтожларга эмас, бой мамлакатларга кетади, деган баёнотига қўшилди.

“Биз Россия донини етказиб беришни бошламоқчимиз. Биз буни кутамиз”, — дея Эрдўғаннинг Хорватияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Шарқий иқтисодий форум чоғида Ғарб Украинадан ғалла экспорти билан озиқ-овқатга муҳтож давлатларни алдаганини айтганди.

Киритилди: 16:18 08.09.2022. Ўқилди: 3641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда