Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўған Ироқ Президенти билан учрашди

Эрдўған Ироқ Президенти билан учрашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Бағдодга расмий ташрифи доирасида Ироқ президенти Абдул Латиф Рашид билан учрашди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти маълум қилди, деб ёзади «Репорт».


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 13 йилдан сўнг илк расмий ташриф билан Ироққа борди ва Ироқ Президенти Абдулатиф Жамол Рашид ва Бош вазир Муҳаммад Шиа ал-Суданий билан учрашади.

Маълум қилинишича, ташриф доирасида савдо алоқалари, сув муаммоси, табиий газ ва нефть экспорти масалалари муҳокама қилинади. Томонлар ўртасида терроризмга қарши кураш маркази ташкил этилиши режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, Туркия ва Ироқ 2030 йилгача товар айирбошлаш ҳажмини 20 миллиард долларга етказмоқчи.

Киритилди: 16:49 22.04.2024. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!