Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Эрдўған ҳамма нарсамни тортиб олди». Туркия миллий жамоаси афсонаси АҚШда киракашлик қилмоқда

«Эрдўған ҳамма нарсамни тортиб олди». Туркия миллий жамоаси афсонаси АҚШда киракашлик қилмоқда

Туркия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Ҳоқон Шукур футболчилик фаолиятини якунлаганидан бир неча йил ўтиб, ҳаёти қандай кечаётганлиги ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Ҳоқон Шукур 2016 йилда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни очиқ танқид қилгани учун муаммоларга учраганди. Уни Америкада яшовчи туркиялик ёзувчи ва жамоат арбоби Фатхулла Гюлен билан алоқадорлиги учун террорчилик ташкилоти аъзоси сифатида айблашганди.

Бу воқеалардан кейин Ҳоқон Америкага кўчиб, Сан-Францискода қаҳвахона очишга қарор қилди. Аммо, қаҳвахонага ҳам «номаълум шахслар» кела бошлагач, собиқ футболчи полиция ҳимоясига олинди, унинг иши билан эса ФҚБ шуғулланди. Охир-оқибат турк футболи афсонаси Вашингтонга кўчиб ўтиб, китоб сотуви ва киракашлик билан шуғуллана бошлади.

«Янги ишларга кўника бошлаяпман. Ҳеч қаерда ҳеч нарсам қолмади. Эрдўған ҳамма нарсамни тортиб олди. Эркин яшаш, ўз фикримни билдириш, ўзим истаган жойда ишлаш ҳақ-ҳуқуқларим поймол қилинди», - дея Ҳоқон Шукурнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.

Manba: kun uz

Киритилди: 21:35 13.01.2020. Ўқилди: 3797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!