Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрдўған Эрон ва Исроилга воситачилик қилишни таклиф қилди

Эрдўған Эрон ва Исроилга воситачилик қилишни таклиф қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эронлик ҳамкасби Масуд Пезешкян билан телефон орқали мулоқотда Анқара Исроил билан можарога тезда барҳам бериш ва Эрон ядро дастури бўйича музокараларга қайтишда воситачи сифатида ҳаракат қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг идораси суҳбат якунлари бўйича хабар берди.

"Президент Эрдўғон Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро юзасидан чет эл етакчилари билан бир қатор мулоқотлар ўтказганини ва Туркия можарога тезда барҳам бериш ва ядро дастури бўйича музокараларга қайтиш учун воситачи бўлишга тайёрлигини айтди", — дейилади хабарда.

Эрдўғон, таъкидланганидек, Эрон президентига ҳам "Туркия минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашга катта аҳамият беришини" айтди.

Туркия ва Эрон президентлари аввалроқ 14 июнь куни телефон орқали гаплашган эди.

Киритилди: 11:10 17.06.2025. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!