Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрдоған: "Туркия Суриядаги барча террор ташкилотларига қарши чора кўради"

A A A
Эрдоған: "Туркия Суриядаги барча террор ташкилотларига қарши чора кўради"

Анқара ўзининг миллий хавфсизлиги учун Сурияда фаолият юритаётган ва Туркия учун таҳдид манбаи бўлган барча террор ташкилотлари, айниқса РКК/YPG ва ИШИДга қарши чора кўради.

Туркия етакчиси идораси хабар беришича, бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарага ташриф билан келган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда маълум қилган.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Туркия НАТО давлати сифатида РКК/YPG ва унинг бўлинмаларининг Суриядаги вазиятдан фойдаланишга уринишларига тўсқинлик қилади.

Туркия етакчиси унинг мамлакати “бошданоқ Суриянинг ҳудудий яхлитлиги, бирлиги ва унитар тузилишини сақлаб қолиш тарафдори эканини, халқаро ҳамжамият Сурияни қайта тиклаш ва тиклашда ҳамкорлик қилиши кераклигини” айтди.

У, шунингдек, Туркия "турк-америка муносабатларини барча соҳаларда ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттиришини" таъкидлади.

Киритилди: 09:00 13.12.2024. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!