Туркия Президенти Администрацияси ҳузуридаги Алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Суҳбат чоғида Исроил ва Эрон ўртасидаги можаролар, Туркия–Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Президент Эрдўған суҳбат давомида шундай деди: “Исроилнинг Эронга қарши ҳужумларидан бошланган зўравонлик спирали бутун минтақа хавфсизлигини хавф остига қўйди.”
Туркия раҳбари Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳукуматининг ноқонуний ҳаракатлари халқаро тизимга жиддий таҳдид солаётганини таъкидлади. У минтақага янги уруш кириб келишига йўл қўйиб бўлмаслигини қатъий урғулади.