Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарага ташриф билан келган Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Соний билан учрашди.
Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти ҳузуридаги алоқа департаменти хабарида айтилади.
💬 Икки томонлама муносабатларнинг аҳволи, Исроилнинг Фаластин ҳудудларидаги тажовузи, минтақавий ва глобал муаммолар муҳокама қилинди.
❕Суҳбат чоғида Президент Эрдўған Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳанияни ўлдириб, Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ниятида эмаслигини яна бир бор намойиш қилганини таъкидлади.
❕ Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Анқара минтақага доимий тинчлик ва барқарорлик олиб келадиган келишувга эришиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Давлат раҳбари Туркия Қатар билан бу йўналишда самарали ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида эканини қўшимча қилди.