17 май, шанба куни Ерда магнит бўрони бошланди, деб хабар берди "Fobos" об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Михаил Леус.
Синоптик ўзининг Телеграм-каналида ёзишича, қуёш шамоли Ер магнитосферасининг ғалаёнланишига сабаб бўлган.
"Тошкент вақти билан соат 05:00 дан кейин бу ғалаёнлар кучайиб, G2 синфидаги ўртача магнит бўрони даражасига етди," - деди Леус.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, G1 тоифасидаги кучсиз магнит бўронлари вақти-вақти билан 19 май, душанба кунигача давом этади.