Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ер сайёрасининг ички ядроси унчалик “қаттиқ” эмас – олимлар

A A A
Ер сайёрасининг ички ядроси унчалик “қаттиқ” эмас – олимлар

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, сайёра ядроси қаттиқ ва суюқ тузилмалардан иборат.

Бу зилзила тўлқинларининг кучсиз акс-садолари ёрдамида аниқланди.

Ернинг ички ядроси темир ва никелдан иборат. Унинг диаметри тахминан 2440 километр.

“Биз Ернинг ядросига тўғридан-тўғри кира олмаганимиз учун зилзила тўлқинларини ўлчаш ва ядровий қурол синовларини кузатиш учун созланган йигирматача сейсмометр маълумотларидан фойдаландик. Тадқиқот давомида биз 5,7 ва ундан юқори магнитудали тўлқинларга эътибор қаратдик – улар сайёранинг ички ядросига тебраниб, заиф акс-садони қайтаради. Жами 2455 та шундай зилзила кўриб чиқилди”, деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Юта университети сейсмологи Кит Копер.

Унинг сўзларига кўра, бу сигналлар ниҳоятда кичик – ўлчами тахминан бир нанометр. Шунинг учун уларни аниқлаш ниҳоятда қийин, деб хабар беради korrespondent.net.

Киритилди: 15:19 12.07.2023. Ўқилди: 2057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!