Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ер эгалари, фермер хўжаликлари, экспортёр, импортёрлар учун янгиланган "Агрокўмакчи" махсус мобил иловаси ишга туширилди

Ер эгалари, фермер хўжаликлари, экспортёр, импортёрлар учун янгиланган "Агрокўмакчи" махсус мобил иловаси ишга туширилди

Ер эгалари, фермер хўжаликлари, экспортёр, импортёрлар учун янгиланган "Агрокўмакчи" махсус мобил иловаси ишга туширилди.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Энди фермер ёки деҳқонлар зарурат бўлганда телефон орқали ўзига керакли бўлган маълумотларга эга бўлиши мумкин.

"Агрокўмакчи" мобил иловада
🔴зарарли организмлар, бегона ўтлар ҳақида батафсил маълумот;
🔴 уларга қарши курашиш бўйича тавсиялар;
🔴 синов ва рўйхатдан ўтган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва минерал ўғитлар;
🔴 экспорт учун очилган бозорлар;
🔴 ҳудудларда фаолият юритаётган биолабораториялар;
🔴 тупроқни агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи лабораториялар;
🔴 ўсимлик клиникалари;
🔴 қадоқловчи корхоналар ва бошқа фойдали маълумотлар жамланган.

Харита орқали зарарланган майдонни белгилаб, карантин инспекторини чақириш ва унинг фаолияти ҳақида "Инспекторни баҳолаш тизими" орқали изоҳ қолдириш ҳам мумкин.

"Қидирув" менюси ёрдамида маълумотларни осонгина топиб олиш мумкин бўлади.

Киритилди: 11:45 21.11.2023. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!