2 ёшли қизалоқ онасининг руҳий касаллиги туфайли икки ойдан бери соғая олмаяпти. Бу аёл 30 йилдан бери Россиянинг Пенза шаҳрида истиқомат қилиб келган бўлиб, эри билан урушганлиги боис қизини тепган ва тишлаб ташлаган. Бу ҳақда “zelv.ru ” сайти хабар бермоқда.
Терговда аниқланишича, аёл қизини шу йилнинг апрел-май ойларидан қийнай бошлаган экан. Ваҳший она қизининг оёқ ва қўлларини қонаб кетмагунича тишлашда давом этган. Эртаси куни эса қийнашда давом этиб, камига унинг қорнига тепиб азоблаган. Бунга эса сабаб, шунчаки, аёлга қизининг шовқин қилиб ўйнаши ёқмаган экан.
Боланинг аҳволи оғирлашганидан сўнг бешафқат она шифокорларга мурожаaт қилган. Шифохонага ўғир аҳволда етказилган қизчанинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уни отасининг қўлига топширишди. Аёлга қарши жиноий иш очилиб, вояга етмаган болага қаттиқ жароҳат етказиш, уни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлиги ва яна бир қатор моддалар билан айбланиб, 10 йилик қамоқ жазоси тайинланди.