ЕОИИда ишсизлар сони бир йилда 14%га камайди.
Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар қилди.
2023 йил сентябрь охирида иттифоқ давлатларида рўйхатга олинган ишсизлар сони 867 минг кишини ташкил этди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга кам.
Давлатлар кесимида энг юқори ишсизлик Арманистонда — меҳнатга лаёқатли аҳолининг 3,2%. Қозоғистонда — 3,1%, Қирғизистонда — 2,6%. Энг ками Беларусда – 0,1%, Россияда – 0,6%.