Қитъа чемпионатининг шиддатли баҳсларида терма жамоамиз аъзоларидан Зарина Носиржонова босқон улоқтириш мусобақасида 64,54 метр натижа билан кумуш медалга эгалик қилди.
Чемпионатнинг ядро улоқтириш баҳсларида маҳоратли спортчимиз Малика Насриддинова 17,06 метр кўрсаткични қайд этган ҳолда бронза медали соҳибига айланди.