Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Энг қиммат машина неча пул? 2018 йилда Ўзбекистонда қайси автомашиналарга талаб юқори бўлди? (инфографика)

Энг қиммат машина неча пул? 2018 йилда Ўзбекистонда қайси автомашиналарга талаб юқори бўлди? (инфографика)

OLX Avto хизмати ўз базасидаги маълумотларни таҳлил қилиб, 2018 йилнинг июль ойидан декабрь ойигача Ўзбекистон иккиламчи бозорида кўпроқ қайси автомобиллар харид қилинганини аниқлади, деб ёзмоқда Xabar.uz.

OLX эълонлар хизмати Xabar.uz га маълумот беришича, Ўзбекистон иккиламчи бозорида Nexia машинасига талаб энг юқори экан. Иккинчи ўринда Spark , учинчи ўринда Lacetti .

Chevrolet туркумидаги машиналар барча харидларнинг 60 фоизини ташкил этган. Иккинчи ўринда LADA ( ВАЗ ) 14 фоиз, учинчи Daewoo (10 фоиз).

Ҳозирги кунда OLX Енгил автомашиналар бўлимида 17 700 дан ортиқ эълон бор.

Сотувга қўйилган энг қиммат машина нархи 405 минг у. е. бўлган янги Lamborghini Urus I .

Ўзбекистон иккиламчи бозоридаги энг оммалашган машиналар билан қуйидаги инфографика орқали танишишингиз мумкин

Фото: OLX

Фото: OLX

Киритилди: 16:16 30.01.2019. Ўқилди: 10808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!