Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Энг кўп танлов ўтказган вазирлик ва идоралар рўйхати эълон қилинди

A A A
Энг кўп танлов ўтказган вазирлик ва идоралар рўйхати эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, агентлик томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz фаолияти йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, порталга 78 та давлат органи ва ташкилоти, 208 та туман (шаҳар) ҳокимлиги уланган бўлиб, улар томонидан мавжуд вакант лавозимлар учун 140 мингдан ортиқ танлов эълон қилинган.

ТОП-10 таликка кирган вазирлик ва идоралардан Ёшлар ишлари агентлиги 16 152 та, Давлат солиқ қўмитаси 12 369 та, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси 11 877 та, Молия вазирлиги 9 573 та, Халқ таълими вазирлиги 7 100 та, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 5 857 та, Мактабгача таълим вазирлиги 5 542 та, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2 862 та, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 2 568 та ҳамда Давлат статистика қўмитаси 2 506 та танлов ўтказган.

Киритилди: 17:15 28.12.2022. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!