Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Энг кўп овоз Ёсихидэ Сугада. У Япония янги бош вазири бўлиши мумкин

Энг кўп овоз  Ёсихидэ Сугада. У Япония янги бош вазири бўлиши мумкин

Япониянинг етакчи Либерал-демократик партиясининг раҳбари этиб Ёсихидэ Суга сайланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Душанба куни бўлиб ўтган овоз беришда Ёсихидэ Суга 377 та овоз тўплади. Унинг рақиблари - собиқ мудофаа вазири Сигэру Исиба 68 та овоз, Фумио кисида эса - 89 та овоз жамлашди. 

16 сентябрь куни Япония Парламентида навбатдан ташқари овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Унда Ёсихидэ Суга Япония бош-вазири лавозимига тасдиқланади. 

Либерал-демократик партия Парламентда кўпчиллик овозга эга бўлгани туфайли Ёсихидэ Суга бош вазир лавозимига тайинланиши муқаррар. Ёсихидэ Суга аллақачон Абэ йўналишини давом эттиришини маълум қилди, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Япония бош вазири Синдзо Абэ соғлиги ёмонлашгани туфайли бош вазир лавозимини тарк этишга қарор қилганини маълум қилган эди. 

Киритилди: 13:01 14.09.2020. Ўқилди: 2821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!