Бугунги кунга қадар вакант лавозимлар ягона очиқ портали орқали 45 мингга яқин фуқаро очиқ танлов асосида давлат хизматига қабул қилинган. Ишга қабул қилинганларнинг 18 272 нафари (43%) 150 та олий таълим муассасасининг охирги 5 йиллик битирувчилари ҳиссасига тўғри келмоқда.
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Урганч давлат университети, Бухоро давлат университети, Фарғона политехника институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Термиз давлат университети, Гулистон давлат университети ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг энг кўп битирувчиси очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган.
❗️Шунингдек, ўтказилган танловларнинг тест синови босқичида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган 73 997 нафар номзоднинг 31 777 нафари (43 %) ОТМларни охирги 5 йилда тамомлаган битирувчилар эканлиги маълум қилинган.