Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Энг кўп ажрашиш қайси ҳудудда қайд этилди?

Энг кўп ажрашиш қайси ҳудудда қайд этилди?

2020 йилнинг 9 ойида республика бўйича 19 970 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага кам.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2746 та, Андижон – 2271 та, Тошкент – 2074 та, Самарқанд – 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Республика бўйича 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида қайд этилган.

Киритилди: 13:45 26.10.2020. Ўқилди: 4650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!