Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газчи ва ҳисобчи ушланди

Энергия ресурсларидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газчи ва ҳисобчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Булунғур тумангаз” газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси С.Х. фуқаро М.Б.нинг хонадонида кўрик давомида табиий газ таъминотидан аниқланган 1,6 млн сўм зарарни 14 млн сўм эканлигини айтиб, гўёки ушбу зарар миқдорини камайтириб бериши эвазига М.Б.дан 4,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Олмалиқ шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олмалиқ шаҳар ЭТК ҳисобчиси З.А. фуқаро Д.Н.нинг “Дўстлик” МФЙдаги уйининг электр таъминотидан 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!