Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эндиликда халқаро фан олимпиадаси олтин медал соҳибларига 170 миллион сўм берилади

 Эндиликда халқаро фан олимпиадаси олтин медал соҳибларига 170 миллион сўм берилади

✔️2023 йилда олтин медаль олган ўқувчиларга 165 миллион сўм пул мукофоти берилган.

“Рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади», деди Президент.

Бунда нуфузли халқаро олимпиадада олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.

Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, бу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.
Энди халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳар бир бронза, кумуш, олтин медаль учун 5 миллиондан 15 миллион сўмгача мукофот пуллари берилади. Аввал фақат ўқитувчи ва ўқувчи рағбатлантирилган.

Киритилди: 14:10 30.09.2024. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!