Адлия вазирлиги Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3818, 15.04.2026 й.).
📝 Барқарор токен (стаблеcоин) қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган токен (крипто-актив) тури ҳисобланади.
💸 Махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар барқарор токенларни чиқариши мумкин.
📑 Махсус режим доирасида қуйидаги тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилиши мумкин:
▫️ миллий ва (ёки) хорижий валюта билан таъминланган барқарор токенларни чиқариш;
▫️ Ўзбекистон ҳудудида барқарор токенлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш;
▫️ халқаро ўтказмаларни амалга ошириш учун барқарор токенлардан фойдаланиш;
▫️ блокчейн технологияси асосида фаолият юритувчи тўлов тизимларини яратиш.
💰 Барқарор токенларни чиқариш учун таъминот сифатида фақат Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган миллий ва (ёки) хорижий валютадаги пул маблағларидан фойдаланилиши лозим.
🚫 Барқарор токенларга таъминотни шакллантириш учун кредит ёки гаровга олинган маблағлар ёхуд бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
❇️ Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.