Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида эндиликда ҳар ҳафта ва ойнинг якшанба кунлари ички ишлар вазири, унинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий қабуллари ва жойларда оммавий сайёр қабуллари ўтказади.
Бунда:
🔹 ички ишлар вазири ҳар ойнинг охирги якшанба куни;
🔹ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳафтанинг ҳар якшанба куни фуқароларни қабул қилади.
Сайёр қабулларнинг вақти ва жойи тўғрисида эса ИИВнинг расмий интернет саҳифаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБлари томонидан маълум қилинади.