Адлия вазирлиги Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларнинг самарадорлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3806, 03.04.2026 й.).
🔰 Унга кўра, дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манбалар асосида текширилади.
📝 Самарадорликни ўрганиш мустақил илмий экспертлардан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади.
📁 Самарадорликни ўрганиш натижалари бўйича дори воситалари қуйидаги 3 та тоифага ажратилади:
🔹 самарадорлиги исботланган дори воситалари (самарадорлиги халқаро илмий манбаларда тасдиқланган бўлса);
🔹 самарадорлиги исботланмаган дори воситалари (халқаро илмий манбаларга кўра, самарадорлиги ўз исботини топмаган бўлса);
🔹 самарадорлиги ўрганилмаган дори воситалари (самарадорлиги бўйича халқаро илмий манбаларда маълумотлар мавжуд бўлмаса).
📜 Ўрганиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.