Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Энди янги Malibu, Captiva эгалари махсус солиққа тортилиши мумкин

Энди янги Malibu, Captiva эгалари махсус солиққа тортилиши мумкин

Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси 20 минг доллардан қиммат автомобиль ва 200 квадрат метрдан кам бўлмаган уй сотиб олган ўзбекистонликлардан махсус солиқ ундиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси томонидан “Давоси оғир касалликлар профилактикаси диагностикаси ва даволаш” тўғрисидаги қонун лойиҳасида келтирилмоқда, деб ёзади "togri.uz"

Онкологик касалликларга учраган беморларга ёрдам бериш учун жамғарма тузилади

Лойиҳада айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида онкологик касалликлар ва давоси оғир касалликларга йўлиққанларни даволаш учун бюджетдан ташқари фонд тузиш керак. Бу онкологик ва гематологик клиникаларга ёрдам беради. Касал болалар муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиш, беғараз қон донорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш ва бошқа мақсадлар кўзда тутилмоқда.

Молиялаштириш жамғармаси учун мақсадли ажратмалар пайдо бўлади

Жамғарма спиртли, тамаки ва бошқа зарарли маҳсулотларга янги солиқлар киритиш эвазига молиялаштирилади. Шу билан бирга, тунги клублар фаолиятига ва қиммат автомобиль ва уй сотиб олганларга нисбатан мақсадли солиқ солиш режалаштирилган.

Хусусан, 20 минг доллардан қиммат автотранспорт воситаларини сотиб олганларга 10 баравар базавий ҳисоблаш тартиби (2230000 сўм) миқдорида солиқ солиш кўзда тутилмоқда. Тошкент шаҳрида 200 метр квадрат майдондан кам бўлмаган кўпқаватли уй ва 500 метр квадратдан кам бўлмаган ҳовлили уй сотиб олганларга нисбатан ҳар бир квадрат метри учун 6000 сўмдан солиқ солиш таклиф қилинган. Вилоятларда эса бундай турдаги уй эгаларини ҳар бир квадрат метри учун 3000 сўмдан солиққа тортиш кўзда тутилган.

Тунги клублар эса айланмасидан 5% солиқ тўлаши мумкин. Тунгb клублар мижозларга озиқ-овқат ва хизмат кўрсатиш учун ҳисоб-китоб тақдим этилганда ушбу солиқ миқдорини алоҳида чек устунида кўрсатишлари шарт.

Киритилди: 11:12 18.09.2019. Ўқилди: 5960 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!