Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Энди "Yandex.Go" фойдаланувчиларига фискал чеклар тақдим этилиши мумкин

A A A
Энди "Yandex.Go" фойдаланувчиларига фискал чеклар тақдим этилиши мумкин

Энди Yandex.Go хизматлари фойдаланувчиларига фискал чекларни автоматик тарзда тақдим этилиши мумкин. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раҳбарияти билан "Yandex.Go" компанияси бошқарув таркиби ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда йўловчи ташиш ва озиқ-овқат етказиб бериш бозорида шаффофликни ошириш ва тартибга солишни такомиллаштириш, хусусан онлайн хизматларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида амалга оширилаётган транзакцияларни фискаллаштириш ва "Yandex.Go" хизматлари фойдаланувчиларига фискал чекларни автоматик тарзда тақдим этиш бўйича ҳамкорликда ишлаш режалари белгилаб олинди.

Киритилди: 17:24 31.03.2023. Ўқилди: 1455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!