Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Енди Ўзбекистонда аёллар ҳам автобус ва юк машинасини ҳайдаши мумкин

Енди Ўзбекистонда аёллар ҳам автобус ва юк машинасини ҳайдаши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига (85-сон, 12.02.2024 й.) мувофиқ Ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди.

Шу тариқа аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:

🔹 юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;

🔹 йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.

Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди.

Қайд этиш жоизки, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради.

Киритилди: 15:56 13.02.2024. Ўқилди: 1251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!