Мамлакатлар мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда, бунинг доирасида украин дронлари Скандинавия мамлакати ҳудудида ишлаб чиқарилади.
Келишувга кўра, Осло Украинадаги дронлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди, Киев эса ўз навбатида Россия агрессиясига қарши курашда тўплаган тажрибаси ва техник билимлари билан ўртоқлашади. Норвегия Бош вазири Йонас Гар Стёре Украинанинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш муҳимлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Норвегия 2023 йилдан 2030 йилгача Киевга қарийб 28 миллиард доллар ажратишни режалаштирган бўлиб, бу аҳоли жон бошига ҳисоблаганда энг катта ёрдамлардан биридир.
Аввалроқ, Украина президенти расмий ташриф билан Норвегияга боргани ҳақида хабар берилган эди
Зеленский Ослода мамлакат бош вазир Йонас Гар Стёре билан музокаралар, шунингдек, Норвегия валиаҳд шаҳзодаси Ҳокон ва норвегиялик парламент аъзолари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган.