Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Энди тез ёрдам қаерда эканини онлайн кўриш мумкин

Энди тез ёрдам қаерда эканини онлайн кўриш мумкин

Тошкентда тез тиббий ёрдам ҳаракатини реал вақтда кузатиш имконини берувчи синов лойиҳаси ишга туширилди.

103 рақамига қўнғироқ қилинганидан сўнг, беморнинг телефонига шахсий ҳавола билан СМС юборилади. У орқали сиз:
🔹 бригада ҳозир қаерда экани;
🔹 қай йўналишда ҳаракатланаётгани;
🔹 етиб келишга қанча вақт қолганини билишингиз мумкин.

Лойиҳа Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва Яндекс Ўзбекистон ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Ҳозирча фақат Тошкент шаҳрида синов тарзида, лекин муваффақиятли бўлса, бутун Ўзбекистонда жорий этилиши режалаштирилган.

Киритилди: 22:55 04.08.2025. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!