Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Энди таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади

A A A
Энди таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади

Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

➖ таълим кредити:

⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

❗️Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

Киритилди: 20:18 27.05.2024. Ўқилди: 1993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!