Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Энди шер ва йўлбарслар ҳам коронавирусга чалинмоқда

A A A
Энди шер ва йўлбарслар ҳам коронавирусга чалинмоқда

Американинг Нью-Йорк шаҳридаги Бронх ҳайвонот боғида тўртта йўлбарс ва учта шер янги коронавирус инфекциясини юқтиришди. Бу ҳақда "New York Post" хабар бермоқда.

Ҳайвонлар Надия лақабли йўлбарс вирусга чалинганидан кейин текширувдан ўтказилди. Вирус ҳайвонларга уларга қараган ишчидан юққан.

Тўрт йўлбарс ва учта шернинг синовлари ижобий натижа кўрсатди.

Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамиятининг таъкидлашича, юқтирилган ҳайвонлардан биттасида коронавирусга хос бўлган симптомлар, шу жумладан йўтал бор.

 

Киритилди: 17:19 23.04.2020. Ўқилди: 4361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар