Сенаторлар маъқуллаган янги қонунга кўра, риэлторлик соҳасида ўзини ўзи бошқариш тизими жорий этилмоқда.
Энди жамоат бирлашмалари риэлторларни баҳолаб, уларга сертификат беради ва фаолиятини назорат қилади.
Шунингдек, агентлар учун мижоз ишончи, махфийлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича қатъий талаблар белгиланди.