Самарқанд вилояти туризм бошқармаси ҳамда маҳаллий тадбиркор томонидан йўлга қўйилган мазкур хизмат қадимий шаҳарда сайёҳликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Вертолётда бир вақтнинг ўзида беш киши миниб 15 дақиқа давомида Самарқанд осмонида сайр қилиши мумкин. Бу қисқа саёҳат чиптаси бир киши учун 1 миллион 600 минг сўмни ташкил этади.
Вертолёт учиб, қўниши учун “Silk Roаd Samarkand” халқаро туризм марказида махсус жой тайёрланди.
Шунингдек, айни пайтда марказ ҳудудида дор йўли қурилиши ҳам якунига етказилмоқда.