Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Энди Қўқондан Андижонгача 7 минг сўмга етиб оласиз

A A A
Энди Қўқондан Андижонгача 7 минг сўмга етиб оласиз

Қўқон темир йўл вокзалидан “Қўқон – Андижон – Қўқон” йўналишида замон талаблари асосида жиҳозланган электричка янги жадвал асосида шаҳарлараро қатновини бошлади. Эндиликда “Қўқон – Марғилон – Андижон” йўналиши бўйича ҳар куни иккитадан электропоезд йўловчиларга хизмат қилади.

Эрталабки соат 06:22 да Қўқон вокзалидан чиққан поезд соат 9:03 да Андижон вокзалига етиб келади. Масофанинг умумий узунлиги 136 километрни ташкил этиб, электропоезд бу йўлни 2 соат-у 45 дақиқада босиб ўтади. Шунингдек, тушдан сўнг 14:50 да иккинчи поезд йўлга тушади.

Поезд ўз йўлида 9 та бекатда тўхтаб ўтади. Шунингдек, чипталар ҳамёнбоп – Олтиариққа қадар 3000 сўм, Қува ва Марғилонгача 5000 сўм, Қўқондан Андижонга эса 7000 сўмни ташкил этади.

Киритилди: 19:03 04.03.2020. Ўқилди: 3812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар