Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Энди одам савдоси жиноятини ҳомиладор аёлга нисбатан содир этган шахсларга оғирроқ жазо берилади

Энди одам савдоси жиноятини ҳомиладор аёлга нисбатан содир этган шахсларга оғирроқ жазо берилади

Бугун 21 декабрь куни Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда “Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Натижада одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ишлар тизимлаштирилиб, ушбу жиноятдан жабрланганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Киритилди: 22:20 21.12.2024. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!