Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Энди навбат узунлиги 220 метр бўлган кабоб тайёрлашга

Энди навбат узунлиги 220 метр бўлган кабоб тайёрлашга

Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги маҳаллий паррандачилик фабрикаси ходимлари янги рекорд ўрнатишмоқчи.

Бунинг учун корхонанинг 200дан ортиқ ишчиси 28 сентябрь куни товуқ гўштидан узунлиги 220 метрлик кабоб тайёрлашади. У тахминан 3000 кишига етади. Тадбирга рекордни рўйхатга олиш учун Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари таклиф этилган.

Шу бўйича бундан олдинги рекорд 2007 йил Сингапурда ўрнатилганди. Ўшанда 140 метрлик кабоб пиширилган эди.

Қозоғистонликлар бу натижага натижага эришиш учун 400 кг.дан ортиқ товуқ гўштидан фойдаланишади.

Manba: xs.uz

Киритилди: 23:41 13.09.2018. Ўқилди: 1490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!