Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Энди алимент бўйича қарзи бор фуқароларга машина ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкин

A A A
Энди алимент бўйича қарзи бор фуқароларга машина ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкин

Алимент бўйича қарздорлиги мавжуд фуқаролар қарздорликни тўлиқ бартараф этмагунича транспорт воситасини бошқариш ҳамда никоҳ тузиш ҳуқуқидан фойдалана олмаслиги мумкин. Президент фармонига биноан, 3 ой ичида бу борада тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Президент “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура уч ой муддатда алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан қонун лойиҳасини киритади. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

а) алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар:

  • қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;
  • қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;

б) алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгилаш.

Мажбурий ижро бюроси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилади.

Белгиланишича, суд қарори билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган маблағларни уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган ҳолларда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси маблағлари алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бир йўла тўлаш учун йўналтирилади ҳамда кейинчалик алимент тўлаш мажбурияти юклатилган қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.

Бош прокуратура ва Молия вазирлиги икки ой муддатда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш, жамғарма маблағлари ҳисобидан алимент тўловларидан қарздорлик тўланадиган ҳолатлар ва шахслар тоифасини белгилаш тартибини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Киритилди: 15:50 10.03.2022. Ўқилди: 2543 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!