📉 ЖССТ эълон қилган янги ҳисоботга кўра, 24 патогенга қарши эмланиш орқали дунё бўйича қўлланиладиган зарур антибиотиклар миқдорини 22 фоизга ёки суткасига 2,5 миллиард дозага камайтириши мумкин.
💊 Бу дориларга чидамли микробларга қарши курашиш борасидаги глобал мақсадларга ҳам мос келади. Қолаверса, ана шу вакциналарнинг айримлари аллақачон яратилган, бироқ улардан тиббий амалиётда кам фойдаланилмоқда.
📊 Қайд этилишича, дориларга чидамли инфекциялар йилига 5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Келгуси 25 йил ичида худди шундай бактериялар туфайли 208 миллион одам ҳаётдан кўз юмиши прогноз қилиняпти.
📌 Вакциналар бу рақамларни қисқартириш, ўз навбатида, антибиотиклар қўлланилишини камайтириш ва инфекциялар тарқалишини секинлаштириш имконини беради.
‼️ Бундан ташқари, дори-дармонларга чидамли патогенларни даволаш учун шифохона харажатлари йилига 730 миллиард долларга баҳоланади. Агар вакциналар барча қайд этилган касалликларга қарши қўлланилса, сарф этилаётган 30 фоиздан кўпроқ маблағ тежаб қолинади.