Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Эмбарго керак эмас!" — Германия Исроилни қурол билан қўллаб-қувватлашда давом этмоқчи

"Эмбарго керак эмас!" — Германия Исроилни қурол билан қўллаб-қувватлашда давом этмоқчи

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул Исроилга қурол етказиб беришга қўйилган эмбаргога қарши чиқди.

Бу ҳақда вазирлик раҳбари Испанияга ташрифи чоғида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Ҳеч ким, жумладан, Германия ҳам ҳозирги вазият Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари учун мақбул экани ва у билан бундан кейин ҳам муроса қилиш мумкинлигини айтмаяпти," - деди Вадефул.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, ташқи таҳдидлар фонида Исроил хавфсизлигини таъминлаш ГФР учун давлат сиёсатининг асоси бўлиб қолмоқда.

"Бу, ўз-ўзидан равшанки, келажакда Исроилга қурол етказиб беришга тайёрликни ҳам ўз ичига олади," - деди у.

Киритилди: 07:21 27.05.2025. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!